Россия Украина портларидан озиқ-овқат экспорти бўйича Туркия воситачилигида тузилган келишув муддатини узайтирмаслик билан таҳдид қиляпти. Москва фикрича, келишувнинг бир қисми бажарилаётгани йўқ.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензянинг билдиришича, келишувдаги Россия маҳсулотлари экспортини таъминлашга оид шарт бажарилмаяпти ва Россия портларидан ҳали бирорта ҳам кема қишлоқ хўжалигини маҳсулотларини олиб чиқиб кетгани йўқ, дея хабар қилди РИА “Новости” агентлиги.
“Шунинг учун ҳам Россия тўрт ойга тузилган ва ноябрь ойида тугайдиган келишув муддатини узайтиришдан бош тортиши мумкин”, дея огоҳлантирган Небензя.
Аввалроқ БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Россиядан ғалла ва ўғит экспорт қилишни таъминлашга чақирган эди.
Украинадан дон экспортини тиклашга оид келишувга Москва ва Киев БМТ ҳамда Туркия воситачилигида шу йил 22 июлида Истанбулда эришган эди.