Россия Мудофаа вазирлиги ўз аскарларини ҳарбий машқлардан қайтара бошлаганини билдирди

Россия Мудофаа вазирлиги Ғарбий ва Жанубий ҳарбий округ қисмлари 15 февралдан бошлаб ҳарбий машғулотларни тугатгани ва ўзларининг доимий манзилига қайтарилаётганини билдирди.

Ҳарбийлар авторанспорт ва темир йўллар орқали ўз доимий қисмларига қайтарилмоқда. “Айрим қисмлар пиёда юриш қилиб манзилига қайтади”,-деди Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков.

Айни пайтда Conflict Intelligence Team суриштирув гуруҳи экспертлари Россия Украина билан чегарасидан ҳарбийларни олиб чиқиб кетаётгани кузатилмагани тўғрисида хабар бермоқда.

Аввалроқ мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Владимир Путинга ҳарбий манёврлар барча ҳарбий округларда ва флотларда ўтказилаётгани тўғрисида ахборот берган.