Россия Федерал хавфсизлик хизмати - ФХХ 21 февраль куни эрталаб Украина ҳудудидан отилган бомба Ростов вилоятидаги чегара хизмати объектини вайрон этгани тўғрисда хабар берди.
ФХХнинг билдиришича, объект Украина чегарасидан 150 метр узоқликда жойлашган. Бомба тушган пайтда бу ерда ҳеч ким бўлмаган. Аммо ФХХ вайрон бўлган объектнинг аниқ манзили ҳақида маълумот бермади. ФХХнинг бу маълумотини ҳозирча бирорта мустақил манба тасдиқламади. Украина томони эса Россия ҳудудига бомба отилгани тўғрисдаги хабарни инкор этди.
Аввал ҳам Кремль Украинадин отилган бир неча бомба Россия ҳудудига келиб тушгани тўғрисда хабар берган. Украина президенти Владимир Зеленский бу хабарларни ёлғон ва провокация сифатида баҳолаган.