Россияда ўқиётган хорижлик талаба дипломини масофадан туриб ҳимоя қилиши мумкин

Россиядаги олий таълим муассасаларининг чет эллик талабалар, ўз мамлакатларида чиқолмаганлари тақдирда, дипломларини масофадан туриб ҳимоя қиладилар. Бу ҳақда “РИА Новости” агентлиги Россия фан ва олий таълим вазири Валерий Фальков сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.

Вазир пандемия пайтида Россиядаги ўқиш жойларига келолмасликдан кўпроқ битирувчи босқич талабалари эмас, балки биринчи босқич талабалари кўпроқ зарар кўрганини урғулаган. У битирувчилар диплом ҳимоясини масофадан туриб ҳам амалга ошириши мумкинлигини қайд этган.

Мен буни амалга ошириш мумкин бўлган иш, деб ўйлайман, бироқ бу оммавий кўриниш касб этади, деган фикрда эмасман. Вазиятга қараб, иш тутамиз”, деган Фальков.

Вазирга кўра, ОТМлар бу йил чет эллик талабалар вазиятига тушиниш билан ёндашишлари лозим. Кўп дарс қолдирган хорижликлар билан ишлашнинг вариантларидан бири сифатида индивидуал ўқув режаларига ўтиш кўриб чиқилмоқда. Талабанинг қарзи кўп бўлган ва сессияга чиқиш имкони бўлмаган тақдирда, бу даврни академик таътил ўлароқ ҳисоблаш мумкин бўлади.