Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистоннинг 1 108 нафар фуқаросини қишлоқларда ишлаш учун мардикорликка олиб келиш ташаббусини кўтарди. Бу борада вазирлик томонидан ишлаб чиқилган пилот лойиҳани амалга ошириш бўйича қарор лойиҳаси ҳукумат расмий сайтида эълон қилинди.
“Россия Қишлоқ хўжалик вазирлиги агросаноат комплексидаги юридик шахслар қўлида ишлаш учун 1108 Ўзбекистон фуқаросини пилот лойиҳада иштирок этишини мақсадга мувофиқ деб билади. Босқичма-босқич лойиҳада иштирок этадиган Ўзбекистон фуқаролари сони ошириб борилади”,- дейилади билдирувда.
Вазирликнинг маълум қилишича,сабзавотчилик, боғдорчилик, паррандачилик, чорвачилик, озиқ-овқат ва қайта ишлаш соҳалари ўзбекистонлик ишчи кучига муҳтожлик сезмоқда.
Бир неча ой олдин Россия қурилиш вазирлиги Москва Ўзбекистондан коронавирусга қарши “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмланган 10 минг меҳнат муҳожирини Россияга олиб келишини билдирган эди.
11 октябрда Ўзбекистон Восточний космодроми объектларини қуриш учун Россияга 1 466 кишидан иборат муҳожирлар гуруҳини жўнатгани тўғрисида ТАСС хабар берганди.