Россиялик мухолифатчи Кара-Мурза инсон ҳуқуқлари бўйича Ҳавел мукофотига лойиқ топилди

Владимир Кара-Мурза

Европа кенгаши Парламент ассамблеяси инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Вацлав Ҳавел мукофотини россиялик мухолифатчи Владимир Кара-Мурзага беришга қарор қилди. Мазкур қарор 10 октябрь куни эълон қилинди.

Кара-Мурза полиция ходимига бўйсунмаганлик айблови билан шу йил апрель ойида Москвада қўлга олинган эди. Кейинроқ унга Россия армияси ҳақида фейк тарқатганлик, исталмаган ташкилот фаолияти иштирок этганлик ҳамда давлатга хиёнат каби айбловлар ҳам билдирилган. Бу айбловлар судда ўз исботини топса, у 20 йилгача қамалиши мумкин.

Мухолифатчи АҚШда “Магнитский акти” қабул қилиниши тарафдорларидан бири бўлган. Мазкур ҳужжат инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши учун масъул бўлган россиялик мулозимларнинг Қўшма Штатларга киришини тақиқлаш ва уларнинг АҚШдаги активларини музлатишни кўзда тутади.

Кара-Мурза Борис Немцов жамғармаси кенгашининг раиси, “Эркин Россия” жамғармаси вице-президенти ва “Очиқ Россия” жамғармаси мувофиқлаштирувчиси бўлган. Сўнгги икки жамғарма Россияда исталмаган ташкилот деб топилган.