Россиялик пропагандист Маргарита Симоньяннинг Арманистонга кириши тақиқланди

Маргарита Симоньян

Арманистон расмийлари кремлпараст Russia Today телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньяннинг мамлакатга киришини тақиқлаб қўйишган. Бу ҳақда ўз телеграм-канали орқали маълум қилган Симоньян тақиқ сабабини очиқламаган.

Симоньянга кўра, Россия Давлат думаси депутати Константин Затулиннинг ҳам Арманистонга кириши тақиқланган. RT бош муҳаррири иддаосича, Затулин «кўп йиллар давомида Арманистонни жон-жаҳди билан дастаклаб келган».

Аввалроқ депутат Затулин ҳам Арманистонга келиши «исталмаслиги» ҳақида хат олгани ҳақида маълум қилган эди.