Композитор¸ қўшиқчи Виктор Цойни хотирлаб
Виктор Цой 1962 йил июн ойида Ленинградда туғилди. Унинг оиласининг илдизи Кореяга бориб тақалади. У 15 ëшида Совет бадиий академиясидан қувилди. Икки йилдан кейин¸ 1979 йилда у қўшиқ ëза бошлади.
Цой 1982 йилда Кино гуруҳини ташкил қилди ва шу йили гуруҳ биринчи альбомини ëзди. Поездга миниб тескари йўналиш бўйича кетаëтган одам ҳақидаги Электричка қўшиғи Совет иттифоқидаги ҳаëтга ўхшатиш сифатида қабул қилинди ва қўшиқ ҳукумат тарафидан тақиқланди.
Цой ва Кино жуда қисқа муддатда сенсацияга айланди. 1983 йилда улар "Мен ўз уйимни ядродан ҳоли ҳудуд деб эълон қиламан" деган қўшиқни айтишди. 1986 йилда гуруҳ "Биз ўзгариш истаймиз" қўшиғини айтиб чиқди. Қўшиқ Совет иттифоқи бўйлаб Кино гуруҳининг репутациясини ошириб юборди.
Цой 1985 йилда Марианна Родованскаяга уйланди. Шу йили уларнинг Александр исмли ўғли туғилди. 2005 йилда саратон хасталигидан вафот этган Марианна Цойнинг меросхўри ва қўшиқларининг муаллифлик ҳуқуқи эгаси эди.
Цойнинг 1990 йил август ойидаги автоҳалокатдаги ўлимидан сўнг Цойнинг дўстлари ва ишқибозлари Цойнинг хотирасига бағишлаб Москвада концерт ўтказишади. Цойнинг ўлимидан олдинроқ Москванинг Лужники стадионида Кино гуруҳи ўтказган концертга 62 минг ишқибоз ташриф буюрган.
Санкт Петербургдаги Цой портрети.