S&P Global Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини салбий деб баҳолади

Fitch агентлиги ҳам Ўзбекистонни “BB-“ тоифасига киритганди.

S&P Global Ratings халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини салбий деб баҳолади ва уни ”BB-“ тоифасига киритди.

Аввалроқ Moody's рейтингида Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги В1 тоифасига киритилиб, “барқарор” деган баҳо берилган эди. Аммо ўшанда Fitch агентлиги Ўзбекистонни “BB-“ тоифасига киритганди.

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги ”BB-“ деб баҳолангани ҳукуматнинг ташқи қарзи тез суръатларда ўсишда давом этиши мумкинлигини англатади.

Аввалроқ Ўзбекистон молия институтлари 2021 йил охирига бориб давлатнинг ички ва ташқи қарзи 28,4 миллиард долларга етиши таҳмин қилинаётганини, аммо давлат қарзи макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада (60 фоиз атрофида) сақланиб қолаётганини билдирганди.