Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, заҳарланганларнинг барчаси Самарқандда умумий овқатланиш марказида «хот-дог» истеъмол қилган. Кечга яқин уларда овқатдан заҳарланиш аломатлари пайдо бўлган: иситма, ич кетиши, қайт қилиш.
Беморларнинг 29 нафарига уйига жавоб берилган. Қолган 20 нафари муолажаларни олмоқда. Шифокорлар сўзларига кўра, уларнинг аҳволи яхши.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бош мутахассиси Абдураҳмон Исмоиловнинг таъкидлашича, «хот-дог» ичига солинган сабзи салати уйда тайёрланган бўлиб, ошхона ана шу маҳсулотдан фойдаланиб келган.
Ҳозирги вақтда умумий овқатланиш маркази фаолияти тўхтатилгани айтилмоқда. «Хот-дог» учун ишлатилган маҳсулот намуналари вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига юборилган.