Самарқандда эрига аччиқ қилиб, боласини аёвсиз калтаклаган аёлга нисбатан иш қўзғатилди

Иллюстратив сурат

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Ватак маҳалласида яшовчи аёлга фарзандини аёвсиз калтаклагани важидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълумот тарқатди.

Ургутлик аёлнинг кимдирга аччиқ қилиб, ёш гўдакни тўхтовсиз тарсакилаётганига акс этмиш видео аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Вилоят ИИБ қайдича, мазкур видео жорий йилнинг 24 декабрида олинган бўлиб, унда Ватак маҳалласида яшайдиган Г.О. Россияда ишлаётган эри билан телефонда жанжаллашиб қолганидан сўнг, унга жаҳл қилиб, вояга етмаган фарзандини уриб, ҳолат видеосини эрига юбориб, вояга етмаган фарзандларини ўлдириш билан қўрқитган.

Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.O.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми ва 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилган хабарномада айни пайтда жабрланувчи боланинг аҳволи яхши экани, унинг шифокорлар кузатувида экани қўшимча қилинган.

Гўдакнинг калтакланишига оид иш Самарқанд вилояти ИИБ назоратига олинган.