Волгоградда Су-24 бомбардимончи самолёти қулаб тушди

Иллюстратив сурат.

Волгоград вилоятида 12 сентябрь куни ўқув машғулоти ўтказилаётнган пайтда Су-24 бомбардимончи самолёти қулаб тушди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.

Расман билдирилишича, самолётда бомбалар ва қуроллар бўлмаган. Самолёт Калачев туманидаги аҳоли яшамайдиган ҳудудга қулаган. Агентликлар маҳаллий расмийларга таянган ҳолда, самолёт қулаган жойда вайроналар ва қурбонлар бўлмагани ҳақида билдирди. Хабарларда самолёт экипажининг тақдири ҳақида айтилмаган.

Baza телеграм каналининг ёзишича, самолётни икки нафар учувчи бошқарган. У радардан соат 19 ларга яқин йўқолиб қолган.