Санкт-Петербургдаги қурилишда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди

Иллюстратив сурат

Иллюстратив сурат

Санкт-Петербургнинг Москва туманидаги қурилиш майдонида 24 ёшли ўзбекистонлик муҳожир ҳалок бўлди. 3,5 метр баландликдан қулаган мигрант воқеа жойида жон бергани айтилмоқда.

78.ru нашри хабарига кўра, фожиага ишчи томонидан техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.

Ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда, иш фожианинг аниқ сабабини ўрганишга ҳаракат қилаётган Тергов қўмитаси ва Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиляпти.