Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларининг қатор туманларида 23−25 февраль кунлари сел келиши хавфи мавжуд. Бу борада “Ўзгидромет” 22 февраль куни хабар берди.
Расман билдирилишича:
Қашқадарё вилоятининг Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон, туманлари;
Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафаробод туманлари;
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманлари;
Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттагўрғон туманлари сел келиши мумкин бзлган худудлардир.
“Ўзгидромет” тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди.