Ўзбекистонда жорий йилнинг 15 июлидан эътиборан 200 минг сўмлик банкнотлар билан бир қаторда 1000 сўмлик тангалар ҳам муомалага киритилиши кўзда тутилган.
Бунга оид қарор Олий Мажлис Сенати томонидан 5 июль куни маъқулланган бўлиши қарамай, жамоатчиликка 14 июль куни очиқланди.
200 минг сўмлик купюра кўриниши аввалроқ Марказий банк томонидан омма эътиборига ҳавола этилган, бироқ 1000 сўмлик танганинг қай кўринишда бўлиши ҳалигача мубҳам бўлиб қолмоқда.
Газета.uz нашрининг МБдан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилишича, янги пул белгиси йил охиригача муомалага чиқарилиши кутилмоқда.