Ўзбекистон Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этгани тўғрисида “Юксалиш” ҳаракати 14 февраль куни маълум қилди.
1951 йил 1 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган Бахтиёр Сайфуллаев 2005 йилда Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. 2012 йилдан 2017 йилгача Тошкентдаги санъат ва маданият институти ректори бўлган. 2017-2020 йилларда Маданият вазири вазифасида ишлаган.
Ўзбекистон президентининг 2020 йилнинг 18 январидаги фармонига асосан Бахтиёр Сайфуллаев сенатор этиб тайинланган.
Сайфуллаев профессор илмий даражасига эга бўлган. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон санъат арбоби унвонлари билан тақдирланган.