Украина уруши: 36 ой 36 та фотосуратда

Киев метро станциясида боласини бағрига босганча унга таскин бераётган аёл. Россия босқинининг биринчи куни. 2022 йил 24 февраль 

Тинч аҳоли вакиллари янчиб ташланган рус бронетехникаси колоннасини томоша қилмоқда. Киев яқинидаги Буча шаҳри, 2022 йил 1 март. Бир неча кун ўтиб россиялик ҳарбийлар Бучани босиб олишади, аммо бир ой ўтмай чекинишади. Шундан кейин Бучада содир этилган ҳарбий жиноятларга оид далиллар топилган. 

Буча ва Ирпендан бош олиб чиққан тинч аҳоли вакиллари. 2022 йил 11 март

Аёл Чернигов вилояти шимолидаги озод этилган шаҳарга кириб келаётган украин қўшинига салом йўлламоқда. 2022 йил 2 апрель

Ҳарбий руҳоний Александр мамлакат шимоли-ғарбида, Харьков вилоятида украин аскари ҳақига дуо қилмоқда. 2022 йил 24 апрель

Украиналик танк механиги Юрий. Донецк вилояти, 2022 йил 11 июнь

Харьков яқинидаги Салтовка шаҳарчасидаги шикастланган тураржойлар. 2022 йил 13 сентябрь

Қўли боғланган ҳолда ўлдирилган украин аскари жасади. Харьков вилояти Изюм шаҳридаги биродарлик қабри. 2022 йил 16 сентябрь 

Ўт ўчирувчи Киевда шаҳрида “Шаҳид” дрони ҳужумидан кейин юзага келган ёнғинни ўчиришга уринмоқда.  2022 йил 17 октябрь

9 яшар Софья Луганск вилояти Макеевка шаҳридан эвакуация арафасида. 2022 йил 19 ноябрь

Украина ҳарбийлари ғарблик иттифоқчилар тақдим этган тўпдан рақиб позицияларига ҳужум уюштирмоқда. Донецк вилояти, 2022 йил 23 ноябрь

Украин аскарининг қонга беланган зирҳли нимчаси. Донецк вилояти Соледар шаҳри атрофлари, 2023 йил 23 январь

Донецк вилояти Бахмут шаҳри маркази, 2023 йил 25 февраль

Украин ҳарбий хизматчиси Бахмутда. 2023 йил 25 февраль

Украин аскари ўқ ёмғири остида. 2023 йил май ойи 

Украин аскарлари Бахмут яқинида Россия позицияси қамалидан қайтмоқда. 2023 йил май ойи

Украин ҳарбийси асир тушган рус аскарига сув ичирмоқда. Бахмут атрофлари, 2023 йил май ойи

Украин ҳарбийси ҳамла оқибатида шикастланган бинода. Донецк вилояти Благодатное қишлоғи, 2023 йил 17 июнь

Киевдаги “Она Ватан”  ёдгорлиги қалқонига совет герби ўрнига украин трезубеци – уч айрили найза тимсоли ўрнатилди. 2023 йил 6 август

Чернигов маркази ракета зарбасидан кейин. 2023 йил 19 август

Аскар деворий сурат ёнидан ўтмоқда. Донецк вилояти Авдеевка шаҳри. 2023 йил ноябрь ойи

Украинанинг миномёт бўлинмаси ҳарбийси тонг пайти навбатдаги жангга ҳозирлик кўрмоқда.  Бахмут атрофлари, 2023 йил декабрь ойи

Украин ҳарбийлари Россия дронларининг ҳужумига шай ҳолда турибди. Бахмут, 2024 йил 6 март

Портлашдан жабр кўрган Киевдаги кафе ходими. Россия Украина пойтахтига навбатдаги ракета зарбасини йўллаган.  2024 йил 25 март
 

Ўт ўчирувчилар рус ракета зарбаси оқибатида вайрон бўлган бино харобаларида. Киев,  2024 йил 25 март

Жароҳатланган танадан чиқариб олинган ўқ парчалари. Авдеевка яқинидаги тиббиёт муассасаси. 2024 йил март ойи

Яқинлари билан хайрлашаётган қиз кўз ёшларини тия олмади. Донецк вилояти Покровск шаҳридан тинч аҳоли вакилларини кўчириш пайти. 2024 йил 30 август

Эвакуация учун кўмак таклиф этилган билборд. Украина шарқидаги Покровск шаҳри. 2024 йил сентябрь ойи

Покровскдаги ёнаётган бинолар. 2024 йил сентябрь ойи

40 ёшли украин командири Артём ўз бўлинмасига ўт очиш ҳақида буйруқ бермоқда. Покровск яқини, 2024 йил октябрь ойи

Ҳалок бўлган аскар Даниил Ляшкевичнинг онаси фарзандини сўнгги йўлга кузатмоқда. Киев, 2024 йил 8 ноябрь 

Россиянинг Киевга навбатдаги ҳужуми оқибати. 2024 йил 20 декабрь

Мурғак қалбга қўрқув солган совуқ уруш. Киев, 2024 йил 20 декабрь

Киев метросининг “Лукьяновская” бекати Россия ҳужумидан сўнг. 2025 йил 18 январь 

Рус ракетаси қолдирган из. Киев метросининг “Лукьяновская” бекати яқини, 2025 йил 18 январь

Евромайдонда ҳалок бўлганларни хотирлаш акцияси.  Киев, 2025 йил 20 февраль

2013-2014 йиллардаги норозилик намойишлари пайти украиналиклар россияпараст президент Виктор Януковични ағдарган эдилар. Москва бунга жавобан Қрим ярим оролини босиб олади ва Донбассда тартибсизликлар уюштириб, қуролли зиддиятни келтириб чиқаради. 2022 йил 24 февраль куни эса Украинага қарши кенг кўламли тажовузни бошлайди.

Озодликнинг украин хизмати фотожурналисти Сергей Нужненко уч йилдан буён ўз мамлакатида кечаётган урушни ёритиб келмоқда. Фотожурналист ижодига мансуб энг таъсирчан 36 та суратни танлаб, эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.