Шарль Мишель: ЕИ Украинани дастаклаш қарорида қатъий

Европа кенгаши раиси Шарль Мишель

Европа кенгаши раиси Шарль Мишелнинг ишонтиришича, Владимир Путин баёнотлари ва таҳдидларига қарамай, Европа Иттифоқи томонидан Украинани дастаклаш барқарорлигича қолаверади.

“БМТ Бош ассамблеясида мамлакатлар ҳамкорлик, хавфсизлик ва фаровонлик йўналишида ишлашда давом этаётган бир пайтда Кремль Халқаро тинчлик кунида ҳарбий сафарлик эълон қилди. Бу урушда фақат битта тажовузкор тараф – Россия ҳамда битта тажовуз қурбони – Украина бор. ЕИ томонидан Украинани дастаклаш собитлигича қолади”, деб ёзди Шарль Мишель Твиттердаги ўз саҳифасида.

Россия тарихида ҳарбий сафарбарлик уч мартагина – иккита жаҳон уруши бошида (1914 йил 18 июли ва 1941 йил 23 июни) ва бугун (2022 йил 21 сенябри) эълон қилинган.

Россия президенти эрталабки чиқишида Ғарбни Россия манфаатларини ҳимоя қилиш учун мамлакат тасарруфида бўлган ҳар қандай қуролдан фойдаланишга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирган эди.