Бир гуруҳ ўзбекистонликларнинг www.change.org платформаси орқали Шавкат Мирзиëевга чиқиш визасини бекор қилишни сўраб қилган даъватига қўшилган Токиодаги ўзбек зиëлиларидан бири¸ Ўзбекистон президентлигига асосий даъвогар Шавкат Мирзиëев чиновниклар “кормушка”си эмас¸ оддий халқ манфаатини ўйлашини кўрсатмоқчи бўлса¸ бунинг энг осон йўли мамлакатни Шимолий Корея билан бир қаторга қўйиб келаëтган чиқиш визасини бекор қилиш эканини айтади.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Бош вазир¸ президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиëев¸ Ўзбекистон ҳукумати порталида очилган Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига йўлланаётган ҳар бир мурожаат ўз назоратида бўлишини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Ш. Мирзиёев 5 октябрь Самарқандга ташрифи пайти маълум қилди. Шу билан бирга, муваққат президент вилоят мутасаддиларига виртуал қабулхонага келаётган масалаларни вақтида кўриб чиқиш ва ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берган.
Мирзиëев¸ хусусан¸ унинг виртуал қабулхонасига аталган жиддий мурожаатлардан бири “Ўзбекистонда чиқиш визасини бекор қилишга даъват”деб номланади.