Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу мамлакатда эълон қилинган ҳарбий сафарбарлик доирасида захирадаги 300 минг аскар армияга чақирилишини билдирди. Қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармон президент Путин томонидан 21 сентябрь куни имзоланган.
Ўз сўзида Шойгу сўнгги бир неча ой мобайнида илк бор Украинадаги урушда ҳалок бўлган рус аскарлари сонини очиқлади. Унга кўра, февраль ойи охиридан шу кунгача Украинада 5937 нафар рус ҳарбийси қурбон бўлган. Бу рақам ғарб давлатлари разведкаси берган маълумотлар ҳамда урушдаги талафотларни ўрганган мустақил тадқиқотчилар келтирган рақамлардан анча оздир.