Си Цзиньпин армиядан “урушдан бошқа мақсадларда” фойдаланиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Си Цзиньпин

Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин мамлакат қуролли кучларидан “урушдан бошқа мақсадларда” фойдаланиш тўғрисидаги директивани имзолади. Бу хавотир уйғотади, чунки Пекин “махсус амалиёт” ниқоби остида Тайванга бостириб киришга ҳозирланаётган бўлиши мумкин, дея хабар қилди Radio Free Asia.

Фармон 15 июнь санасидан кучга киради.

“Синьхуа” агентлиги хабарига кўра, олти бобдан иборат мазкур ҳужжат, жумладан, “миллий суверенитетни ва минтақавий барқарорликни сақлаш, шунингдек тинч ҳарбий амалиётларни ташкил қилиш ва ўтказиш” мақсадида қабул қилинган.

Мазкур хабар Украина президенти Владимир Зеленский яқинда “Шангри-Ла диалоги” хавфсизлик форумидаги видеочиқишида Тайвань бўғозида ҳарбий ҳаракатлар хавфини дипломатик йўл билан бартараф этишга чақирганидан бир оз кейин пайдо бўлди, деб ёзган Radio Free Asia.

Тайвань ҳеч қачон Хитой Коммунистик партияси томонидан идора қилинмаган ва Хитой Халқ Республикаси таркибига кирмаган. Шунга қарамай, Пекин орол Хитой ҳудудининг бир бўлаги эканини иддао қилиб келади. Ғарб мамлакатлари ҳамда Япония Тайвань билан боғлиқ баҳсли масалаларни ҳал қилишда Россиянинг Украинага босқини сценарийсини қўллаши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.