АНДИЖОН. “Андижон шаҳридан ёзмоқдамиз. Кам таъминланганлар учун қурилган 7 қаватли уйларда яшаймиз. 20 га яқин кўп қаватли уйда истиқомат қилаётганларнинг 80 фоизи янги оилалар. Ҳар бир оиланинг боғча ёшидаги фарзанди бор. Уй қарзини узиш учун аёллар фарзандини боғчага бериб, ишлаш ниятида. Аммо яқин-ўртада биттагина боғча бор. Аммо шароити ҳаминқадар ўша боғчада ҳам жой йўқ. Ҳокимиятга мурожаат қилсак, яқинда хусусий боғчалар қурилади деб қутулишди. Хусусий боғчалар қурилган тақдирда ҳам, 800 минг ёки 1,2 миллион сўмлик ойлик тўловга бизнинг қурбимиз етмайди, ахир!
Мактабгача таълим вазирлигидан ҳудудимизда давлат боғчаси очиб беришини сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 29 март куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг! |