ТОШКЕНТ – Миллий банк ходимларига дам олишсиз ишлаш буюрилди

ТОШКЕНТ. “Ҳар бир оила – тадбиркор” деган кампания бошландию¸ балога қолган банк ходимлари бўлди. Ишдан кейин ҳам¸ дам олиш кунлари ҳам бизни уйма-уй юриб¸ ҳаммани президентнинг қарорини тушунтиришга мажбурлашмоқда. Устига-устак¸ фаррошликни ҳам бизга юклашди. Иш куни 14-16 соатга чўзилгани етмагандек¸ шанба-якшанба кунлари ҳам ишга чиқиш шарт эмиш. Чиқмаганларга мукофот пули берилмайди¸ ишдан кетади¸ деб пўписа қилишаяпти. Олдинига бу гапларни оғзаки айтишган бўлса¸ мана энди банк раҳбарлари қўрқмасдан¸ ëзма буйруқ бериб¸ бизга пўписа қилишга ўтган. Сизга юборилган Модемограмма асосида ҳаммамизни обориб-опкелишти. Бу нарса бир марталик эмас¸ ҳар ҳафта шундай бўлаяпти. Миллий банк Ўзбекистондаги энг катта банк ва бутун республика бўйича 10 мингдан ошиқ одам ишлайди. Бу гап фақат Тошкент вилоятида эмас¸ бошқа вилоятларда ҳам бўлаяпти¸ дейишди. Банк ходимларининг оиласи оила эмасми? Бошқаларнинг оиласини тадбиркор қиламиз¸ деб банкдагилар оиласидан воз кечсинми? Ишламаса¸ Меҳнат кодексини нимага чиқариб қўйишган?"

Ўзмиллий банк раҳбариятининг Тошкент вилояти бўлимларига юборган ëзма буйруғи

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​