ЯККАБОҒ. “Мен – Фурқат Юсупов, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Узун қишлоғида яшайман. “Агробанк”да очилган пластик картам йўқолгани сабаб уни янгилаб беришларни сўраб мурожаат қилдим. Пластик картамда 2.955.639 (икки миллион тўққиз юз эллик беш минг олти юз ўттиз тўққиз) сўм бор эди. Янги пластик картани олгач, 34800 сўм жарима тўладим. Карта балансини текширтирганимда 2.415.839 (икки миллион тўрт юз ўн беш минг саккиз юз ўттиз тўққиз) сўм қолгани маълум бўлди. 505.000 (беш юз беш минг) сўм ўз-ўзидан ғойиб бўлди!
Банк ходимига мурожаат қилсам, “байрамдан сўнг ҳал қилишга ҳаракат қиламиз” деди вазифасига совуққонлик билан. Банк ходимлари ишини назорат қиладиган идора борми ўзи?”
(Бу хабар Озодликка 30 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|