ТОШКЕНТ – “Ҳоким келади” деб дўконларнинг реклама баннерлари мажбуран олдириб ташланди”

ОЛМАЗОР. “Тошкент шаҳри Олмазор туманида дўкон очаман. Яқинда “ҳоким келади” деб реклама баннерларини йиғиштириб ташлашди. Солиқ, санэпидемстанция ва ИИБ ходимлари огоҳлантириб чиқди. Туман ҳокими “қарши чиққанларнинг чироғини уз, текширув юбор”, деб кўрсатма берибди. Орадан бир неча кун ўтди, реклама баннерларини қайта қўйишга рухсат беришмаяпти. “Ҳоким келсинлар, кейин қўясизлар”, дейишмоқда. “Бу кўзбўямачилик эмасми?” десак, “Шундай қилсанглар, тинч бўласизлар”, дейишяпти. Харидорлар ҳам дўконларни қидириб сарсон бўлмоқда. Айрим дўконлар ишни тўхтатган.

Очиғи, Қорасарой ва Шимолий Олмазор чорраҳаларида “Олмазор cити” қурилишида кўп ноқулайликлар юзага келди.

Аввалроқ “ҳокимга капалак гуллар ёқади” деб мажбуран ана шу гулдан эктиришди. Энди эса реклама баннерларини олдириб ташлашди. Ҳокимият вакилларининг ушбу хатти-ҳаракатига қонунга зид-ку! Тадбиркорлар фаолиятига нега турли тўсиқлар ўйлаб топишаверади?!”

(Бу хабар Озодликка 19 февраль куни келган. Озодлик мухбири хабарни йўллаган ST даракчиси билан телефон орқали боғланди. ST даракчиси реклама баннери рухсат берилган дўкон теппасига ёпиштирилгани ва у баннерда фақат дўкон номи ёзилганини маълум қилди. Унга кўра, бу каби баннерлар учун алоҳида рухсат талаб қилинмайди. ST даракчисининг қўшимча қилишича, унинг дўкони шу кўчада жойлашган дўконлардан биридир, бироқ у айни қайси дўкон эканлигини сир сақлашни сўради.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​