САМАРҚАНД – “Боғчадаги муаммони ёзган ота-оналарнинг фарзандларига босим қилинмоқда”

ЖОМБОЙ. “Самарқанд вилояти Жомбой туманидан мактуб йўлламоқдамиз. Аввалроқ “Сиздан Телеграм”да 3-МТМдаги ноқонуний ишлар ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Хабаримиз ортидан 1 май куни ўша боғчада йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман МТБ ва 3-боғча ходимлари, маҳалла вакиллари ва ота-оналар иштирок этди.

Йиғилиш аввалида Озодликка юбориш мақсадида олинган видеолар сабаб мудира хоним воқеа гувоҳларининг телефонларини синдирди. Мудира “айбимни топиб ишдан олганларнинг ўзларини айбини топиб ишдан оламан” деди. Аксар ота-оналар бу таҳдиддан довдираб ҳақиқатни айта олмади, фақат айрим ота-оналар камчиликлар ҳақида сўзлади, холос.

Йиғилиш давомида на МТБ, на МТМ болаларга чойшаб, коса-товоқ, ёстиқ ва бошқа зарур буюмлар берилган ёки берилмагани ҳақида сўзламади. Саволлар жавобсиз қолди.

Мутасаддилар боғчани ёпиш таҳдиди билан ота-оналардан “биздан пул сўрашмади” деган мазмунда тилхат ёздириб кетишди. Биз тилхат беришга мажбурмиз, чунки кунлик ишга чиқамиз, боғча эса зарур.

Йиғилиш ўтди, лекин “эски том, эски ҳаммом” деганларидек ўзгаришлар бўлмади. Ҳақиқатни айтган ота-оналар фарзандлари мудира опа босимига учради, фарзандлари оч келади.

Текширувлар ортидан ижобий ўзгаришлар эмас, босимлар кучайди. Ҳақиқатни ёзганлар Жомбой ҳокими ва МТБ раҳбариятидан кечирим сўрашга мажбурланмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 8 май куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​