ТЕРМИЗ. “Мен – Суҳроб Қурбонов, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан ёзмоқдаман. Турмуш ўртоғим декретда. Мен эса иш топа олмаяпман. 8 ойлик қизимизни даволатиш, унга мунтазам қўшимча озуқа олиб бериш керак. Бу ёқда кредитимни ёпишим зарур. Май ойида иш топишда ёрдам сўраб прокуратурага мурожаат қилганман. Фақат ваъда беришади.
Болалар пулига ҳужжат топширдим. Комиссия уйимизга келди. “Ўҳ-ҳў! Уйингизда телевизор, кондиционер бор экан, сизга бола пули берилмайди” деб кетди. Бу нарсалар 3 йил олдин аёлимга сеп қилиб берилганини айтдим, қулоқ солмади.
Тарих ва маданият музейига 2018 йилдан буён иш сўраб мурожаат қиламан. Иш йўқ дейишди. Прокуратура ва меҳнат биржаси текширганда, сўнгги пайтлар 50 кишини ишга олиб бўшатишган экан. Лекин ёлғон маълумот берган музей раҳбариятига чора кўрилмади.
Менга иш топиб беришларини сўрайман”.
(Бу хабар Озодликка 10 октябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|