СЎХ. “Фарғона вилоят, Сўх туманидан ёзмоқдаман. Жорий йил 31 август куни оммавий ахборот воситаларида Сўх–Риштон йўли очилгани ҳақида хабарлар чиқди. Кечга яқин йўл ёпиб қўйилгани маълум бўлди. Ўзбек чегарачилари биз томонда пост очиқ дейди. Аммо Қирғизистон томони йўлни ёпиб қўйибди. Президент Мирзиёевдан қирғизистонлик ҳамкасби Жээнбеков билан музокара қилиб, ушбу масалани ҳал қилиб беришини сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 6 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|