СУРХОНДАРЁ – “Бахшилар фестивалини деб дарахтларга қирон келди”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Истиқлол кўчасидан ёзмоқдамиз. Шаҳримизда халқаро бахшичилик фестивалига тайёргарлик кўрилмоқда. Тадбирга президент келади деган гаплар ҳам бор. Минг афсуски, шаҳар раҳбарияти яна кўзбўямачилик қилмоқда. Истиқлол кўчасидаги эскирган сув қувури замонавийсига алмаштирилаётган эди. Аммо ишни чала қолдириб, устига асфальт ётқизишмоқда. Яқиндагина ўтказилган канализация чуқурининг бетони қуримагани сабаб ҳозирданоқ чўкмоқда.

Шаҳар ҳокимининг буйруғи билан юздан ошиқ дарахт кесиб ташланиб, кўчалар чўлга айлантирилди. Термизда ёз фасли 50-60 градус иссиқ бўлишини унутиб қўйишган шекилли.

Термиз раҳбарлари уялмасдан кўзбўямачилик ва хўжакўрсин ишларни давом эттирмоқда. Дарвоқе, шаҳар ҳокимининг “уйингни буздираман” деган таҳдидидан ҳам жуда чарчадик”.

(Бу хабар Озодликка 28 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​