САРИОСИЁ. “Мен – Cурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шарғун шаҳри Феруз маҳалласидан ёзмоқдаман. “Умар Шамс Файз” хусусий корхонаси раҳбариман. Шахтёрлар кўчасида жойлашган дўконларим бузилди. Энг қизиғи, ҳокимлик бузиш тадбирини президентимизнинг топшириғи деб атади. Ахир, президентимиз куни кеча “мен тадбиркорларни норози қилиб мулкини буз демаганман” деди-ку! Қолаверса, давлатимиз раҳбари мулк эгаларини рози қилиш лозимлигини алоҳида таъкидлади. Ҳокимият талабларимизни инобатга олади деган умиддамиз”.
(Бу хабар Озодликка 3 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|