ҚАШҚАДАРЁ – “Ҳуқуқбон: мутасаддилар муаммоларни ҳал қилиш ўрнига фаолиятимга тўсқинлик қилмоқда”

ЧИРОҚЧИ. “Мен, Одил Элмурод, “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаолиман. Президентнинг халқ турмуш даражасини ижобий томонга ўзгартириш ҳақидаги маърузаларидан руҳланиб, биз ҳам Қашқадарё вилоят, Чироқчи туман аҳолисини қийнаётган муаммолар хусусида виртуал қабулхона ва ОАВга мурожаат билан чиқаётган эдик. Лекин туман мутасаддилари муаммоларни ҳал қилиш ўрнига каминани туманга киритмаслик йўлини топишди. Муаммоларни ўрганиш учун шахсий “Дамас”имда ҳайдовчим билан борар эдим. Туман ЙПХ ходимлари кетма-кетуч марта баённома тузишди. Уларга ким буйруқ бергани қоронғи бўлиб қолмоқда. Иқтисодий аҳволим оғирлиги туфайли Чироқчи туманидаги фаолиятимни якунлашга мажбурман…”

(Бу хабар Озодликка 19 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​