АНДИЖОН – “Фарзандларимиз табиий газ нима эканини билмай катта бўлмоқда”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри “Ўзгариш” МФЙдан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда неча йилдан бери табиий газ йўқ. Кейинги 10 йилда туғилган фарзандларимиз табиий газ нима эканини билмай катта бўлмоқда. Маҳалламизни газ баллонига ўтказишган, аммо газ баллонлари вақтида тўлдириб берилмайди. Бунинг устига, бир неча хўжалик яшайдиган хонадонларга ҳам биттагина газ баллони берилади. Бу худди бир ҳўплам сувни бериб, бир ойга етказинглар¸ дейишдек гап.

Газ идорасига арз қилсак, “тошингни тер” дейди. Вилоят ҳокими 15 кунда газ билан таъминлайман деб ваъда берган, аммо 2-3 ойда зўрға келишади.

Кўп сонли аҳолини қийнаётган муаммони ҳал қилиб беришсин”.

(Бу хабар Озодликка 30 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​