АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Шаҳидтепа маҳалласидан ёзмоқдамиз. Андижон газ идораси раҳбари маҳалламизни газ тармоғидан узишга уринмоқда. Гуруҳ газни узамиз деб ҳар гал келганида маҳалла аҳли қувур устида ўтириб қўриқлашга мажбур бўлмоқдамиз. Бизни узиб, газни бошқа маҳаллаларга беришармиш! Нима, бошқа маҳалладагилар одам-у, биз ердан чиққан қўзиқоринмизми?! Биз ҳам устимиздан бензин сепиб ўзимизни ёқиб юборишимиз шартми? Газ идораси атайин халқда норозилик уйғотишга уринмоқдами? Мутасаддилардан газ идораси раҳбариятини инсоф ва тартибга чақириб қўйишларини сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 15 октябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|