ХОРАЗМ – “Республика ҳашарининг эртасига яна йўл тозалашга мажбурлашди”

ШОВОТ. “Хоразм вилояти Шовот туманидаги иқтисодий идорадан ёзмоқдамиз. Жорий йил 17-18 август кунлари республика бўйича умумхалқ ҳашари ўтказилди, биз ҳам идорамиз ходимлари билан ушбу тадбирда қатнашдик, хусусан, тумандаги асосий катта йўл атрофини ободонлаштирдик.

19 август эрталаб янги кийимларда идорага борсак, раҳбаримиз яна Шовот асосий йўлини ободонлаштиришга чиқишимиз кераклигини айтди. “Кеча ҳашарда қатнашдикку” десак, раҳбаримиз “Туман ҳокими Ҳакимжон Отахонов топшириқ берди, чиқмасак, ҳаммамизнинг аризамизни олар экан” деди. Яна янги, тоза кийим билан ободонлаштириш ишларида қатнашдик. Мажбурий меҳнат қонунан тақиқлангани маълум. Аммо Шовот тумани ҳокими қонундан ҳам қўрқмайди шекилли”.

(Бу хабар Озодликка 19 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​