КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Мойбулоқ ҚФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалламиздаги туғруқхонани сентябрь ойида таъмирлаймиз деб ёпишди. Аммо мутасаддилар туғруқхона таъмирини пайсалга солмоқда. Оқибатда, Мойбулоқ ҚФЙдаги тиббий ходимлар туман марказига қатнамоқда. 300-500 минг сўм маош оладиган ишчиларнинг топгани йўлкирага кетмоқда. Бунинг устига, Мойбулоқдаги яроқсиз деб топилган бинода беморлар даволанмоқда.
Юқори ташкилотлардан туғруқхонани тезроқ таъмирлаб беришларини сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 8 ноябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|