ОЛТИАРИҚ. “Фарғона вилоят, Олтиариқ туманидан ёзмоқдамиз. 1998 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланамиз. Йирик лойиҳалар асосида паррандачилик, балиқчилик ва чорвачилик ташкил қилган ҳолда, тадбиркорликни янада кенгайтирмоқчи эдик. Лекин банклар 8 фоиз имтиёзли кредит беришни вилоят ҳокимлигининг оғзаки буйруғи билан тўхтатиб қўйди. Талабгорларни эса турли баҳоналар билан алдашмоқда. Банкдан кредит олиш учун президент порталига мурожаат қилган бир тадбиркорни туман ҳокими уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилди. Портал масъуллари ҳам аризаларни юзаки ўрганиб, мурожаатни тезликда ёпиб юборишга уринмоқда. Умид билан мурожаат қилган одамларнинг муроди ҳосил бўлмаяпти”.
(Бу хабар Озодликка 3 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|