ЎЗБЕКИСТОН – “Суд тизими вакиллари меҳнат қонунчилигига зид равишда навбатчиликка жалб этилмоқда”

ЎЗБЕКИСТОН. “Мамлакатимиз суд тизими вакиллари номидан ёзмоқдамиз. Жорий йил 5 август кун Олий суд раиси Козимжон Комиловнинг 31 августдан 3 сентябрга қадар суд биноларида судья ва ходимларнинг навбатчилигини ташкил этиш ҳақида буйруғи чиқди. Олий суд раиси Қурбон ҳайити арафасида ҳам судья ва ходимларни навбатчиликка сафарбар қилган эди. Суд биноларини Миллий гвардия ходимлари узлуксиз қўриқлайди. Хўш, судья ва ходимларни ҳам навбатчиликка қўйишнинг нима ҳожати бор?

Байрам ва дам олиш кунларида навбатчилик учун тизим вакилларига ойлик маош ҳисобланмайди. Демак, қонун ҳимоячиси бўлган Олий суд раисининг ўзи қонунни бузмоқда! Биз ҳам дам олиш кунлари оиламиз даврасида вақт ўтказиш, ички туризм йўналишларида саёҳатга чиқишни орзу қиламиз.

Ўзи шундоқ ҳам расман дам олиш куни саналган шанба кунлари ишлаймиз ва бунинг учун маошимизга бир сўм ҳам қўшилмайди. Оқибатда, фарзанд тарбиясига вақт ажрата олмаяпмиз. Ундан кўра шанба кунини расман, маош тўланадиган иш куни қилиб қўйишсин.

Байрамларда суд ходимларини моддий рағбатлантириш 2017 йил августдан тўхтатилди. Техник ходимларни инобатга олмаганда, судьяларга овқат пули ҳам берилмаяпти.

Олий суд раҳбариятидан меҳнат қонунчилигига риоя этишларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 24 август куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​