АНДИЖОН – “Избосканда таълим ходимлари яна жамоат ишларига мажбурланмоқда”

ИЗБОСКАН. “Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими таълим ходимларини яна жамоат ишларига мажбур қила бошлади. Ўқитувчилар хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг томорқасини рўйхатга олиши, экин экмаганларни экишга ундаши керак. Халқ таълими бўлими мудири ҳам ҳайбаркаллачи. Салласини деса¸ калласини қўшиб олиб келади. Таълим вакиллари мажлисбозлик ва қоғозбозликдан безор бўлди! Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовдан избосканлик таълим ходимларини ҳокимнинг ноқонуний талабидан ҳимоя қилишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 21 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​