ФАРҒОНА. “29 апрель куни Фарғона вилояти кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Шундан сўнг мактаб-интернат директори Ф. А. ҳамширани Озодликка хабар берганликда айблаб, унинг телефонини олиб қўйган, шахсий маълумотларини ўқиган. Ишдан ҳайдаш ҳақидаги таҳдид ва босим оқибатида ҳамширанинг соғлиғи ёмонлашиб, касалхонага тушиб қолган. Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси эса бу ҳолат юзасидан директорга ҳеч қандай чора кўрмаган.
Ўқитувчи-тарбиячиларни ишдан ташқари пайтда навбатчиликка қўйиш давом этмоқда. Бундан ҳамма норози, аммо ишдан айрилишдан қўрқиб кўпчилик эътироз билдира олмаяпти”.
(Бу хабар Озодликка 15 май куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|