ҚЎРҒОНТЕПА. “Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани 29-мактабдан ёзмоқдамиз. Мактаб директори З. Т. 9, 10 ва 11-синфларнинг имтиҳон топшираётган ўқувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қиляпти. Хусусан, 11-синф битирувчилари имтиҳондан сўнг мактабда ташкил этилаётган лимонария – иссиқхона қурилишида ишлатилди. Директор ўқувчиларни “ишдан бош тортсаларинг, шаҳодатномаларингни бермайман” деб қўрқитмоқда. Тегишли ташкилотлар таътилдаги болалар ҳуқуқини оёқости қилган мактаб раҳбариятига чора кўришини сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 10 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|