ЯНГИЙЎЛ. “Тошкент вилояти Янгийўл туманидан ёзмоқдамиз. Туман Xалқ таълими бўлими мудири мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш учун тизимнинг барча ходимларини ободонлаштириш ишларига сафарбар қилди. Панжарани бўяш, деворни сувашдан тортиб, бинони оқлашу йўлларни текислашга қадар – барига мактаб ўқитувчи-ходимлари балогардон! Ҳамма ишни икки кунда битириш талаб этилмоқда. Бечора ўқитувчилар янги ўқув йилида дарс савиясини оширишга тайёргарлик кўрсинми ё мажбурий ҳашарда қатнашсинми?!”
(Бу хабар Озодликка 22 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|