ҚЎШТЕПА. “Фарғона вилояти Қўштепа туманидан ёзмоқдамиз. Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Абулқосим Абдумаликов меҳнат таътилидаги 50 дан ошиқ ёшлар етакчиларини соат 7:30 дан Риштон туманидаги “снос” ишларига мажбурий олиб келди. Ёшлар етакчилари 42 даража иссиқда йўл бўйидаги бузилган хонадонларда ғишт, шағал, қум ташимоқда. Уларнинг ичида қизлар ҳам бор. Президент мажбурий меҳнатга чек қўйиш ҳақида гапираётган бир пайтда бу нима аҳвол?! Етакчилар ишини ёшлар билан шуғуллансинми ёки кўчада мардикорлардек ишласинми?!”
(Бу хабар Озодликка 25 июль куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|