ШАҲРИСАБЗ. “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидан ёзмоқдаман. 16-болалар мусиқа ва санъат мактабида 20 февраль куни 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида давлат мадҳияси ижроси бўйича ижодий танлов ўтди. Аввало, соат 10 да бошланиши керак бўлган танлов мактаб директорининг айби билан соат 11:30 да бошланди. Танловга келган ўқувчилар бир ярим соат давомида совуқда турди. Қолаверса, ҳакамлар холис баҳоламади. Натижалар ўша куниёқ эълон қилиниши керак эди, аммо 6 кундан сўнг эълон қилинди. Ўқувчиларим “ноҳақлик бўлди, энди ҳеч қачон танловларда иштирок этмаймиз”, демоқда”.
(Бу хабар Озодликка 28 февраль куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг! |