СУРХОНДАРЁ. “Сурхондарёдан мактуб йўлламоқдамиз. Жартепа қишлоғида жойлашган 46-сонли умумий ўрта мактаб ўқувчилари сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Ўқувчиларга синфхоналар етишмайди, спорт зали, ошхонаси йўқ. Мактаб ҳовлисида дарахту гуллар сувсизликдан қовжираб кетмоқда. Қани эди, сув келтириб беришса, ҳовлида иссиқхона қуриб, таълимни ривожлантириш учун уч-тўрт сўм қўшимча даромад олинса...
Яна бир муаммо. Бутун бошли қишлоқда мактабгача таълим муассасаси йўқ.
Ҳудудимиз “Обод қишлоқ” дастурига киритилган эди, аммо ҳамма иш чала қилинди. Тандирхоналар ваъда қилинган эди. Фақат йўлаклар бетон, уйлар усти шифер билан ёпилди, холос.
Теварак атрофимизда камида ўнта ғишт заводи ишламоқда. Одамлар эрталаб ва кечқурунлари ис газидан нафас ололмай қийналмоқда. Бу ҳол инсон ҳаёти учун хавфли-ку!
Санасак, бу каби муаммолар жуда кўп. Жартепа аҳли мутасаддилардан амалий ёрдам кутиб қолади”.
(Бу хабар Озодликка 11 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|