БУХОРО. “Бухоро шаҳридан ёзмоқдаман. Жорий йил 28 июнь куни Бухоро шаҳрида давлат ва хусусий шерикчилик асосида жаҳон стандартларига мос мактаб ташкил этиш концепциясини вилоят ҳокими Ўктам Барноевга тақдим этдим. Концепция вилоят ҳокимига маъқул бўлди ва шаҳар ҳокимлигига зудлик билан ер майдони ажратиб бериш борасида топшириқ берди. Аммо орадан икки ой ўтса-да, ҳали ҳам ердан дарак йўқ.
Жорий йил 17 август куни вилоят ҳокимининг Когон туманида бўлиб ўтган сайёр қабулида қатнашиб, берилган топшириқлар ечим топмаётганини билдирдим. Вилоят ҳокими Президентнинг 2019 йил 14 августдаги фармонига асосан, биз сенга ер ажратиб бера олмаймиз, деб жавоб берди. Ахир, Президентнинг ушбу фармонида бошқа ҳолат кўзда тутилганку! Замонавий мактаб учун ер ажратиб беришларини сўрайман”.
(Бу хабар Озодликка 19 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|