УЗУН. “Сурхондарё вилояти Узун туманидан ёзмоқдаман. Икки ойча аввал “Тико”ни ижарага олиб амал-тақал рўзғор тебратиб келган киракаш авария қилиб қўйган эди. Машина 47 кундан буён жарима майдонида ётибди. Аммо Узун туман ИИБ терговчиси тергов ишини кўрмай пайсалга солмоқда. “Тико” ҳайдовчиси бу ёқда ойлик ижара пулини, у ёқда кунлик жарима майдони пулини тўлаши керак. Бечоранинг оёғи синиб ишга лаёқатсиз бўлиб қолди. Икки томон ҳам даъво қилмаяпти, ярашмоқчи. ИИБ масъулларидан томонларни тезроқ яраштириб қўйишларини сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 5 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|