ФАРҒОНА – STга МИБ жавоби: “1 млрд 670 млн сўмлик асоссиз қарздан кечилди”

“Сиздан Телеграм”да Фарғона вилоят, Қўқон шаҳри аҳолисидан келган мактуб чоп этилган эди. Унда Қўқон шаҳрининг деярли 70 фоиз ерида табиий газ йўқлигига қарамай, газ идораси ва МИБ ходимлари аҳолидан газ ҳақини талаб қилаётгани ҳақида сўз борган эди. Ушбу мурожаатга МИБнинг Фарғона вилоят бўлими қуйидаги жавоб хатини йўллади:

Қўқон шаҳрида 65 та маҳалла фуқаролар йиғини ва Ўзбекистон тумани Овчи, Мингтут, Тўлабой, Чодаклик қишлоқ фуқаролар йиғинида табиий газдан фойдаланадиган жами 57.994 та, шу жумладан, аҳоли 57.713 та ва 257 та улгуржи истеъмолчилар мавжуд.

Аниқланишича, Қўқон шаҳридаги жами 12 та (Янги Чорсу, Қаландархон, Чархийни кўприги, Ноиб кўприги, Ғишт кўприги, Парпашабоф, Қипчоқ ариқ, Собир Абдулла,Алишер Навоий, Гала баққоллик, Навбаҳор, Уста бозор номли) маҳалла фуқаролар йиғинларида табиий газ билан таъминланмаган маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 10.507 та хонадонлар “Қўқон шаҳаргаз” унитар корхонаси томонидан график бўйича суюлтирилган газ баллонлари билан мунтазам равишда таъминланиб келмоқда.

Шунингдек, Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан табиий газдан 01.02.2019 йилга қадар табиий газдан фойдаланган 53.519 хонадонларда мавжуд 3 млрд. 577 млн сўмлик қарздорлигини ундириш бўйича 6.576 та талабномалар юборилган ҳамда қарздорлиги учун 4.195 та хонадон газ тармоғидан ажратилган.

Бундан ташқари, газ ҳисоблагич ускунаси мавжуд бўлмаган 4.867 та истеъмолчилардан Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2018 йилдаги “Ёқилғи энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги 897-сонли қарори асосида “Қўқон шаҳаргаз” унитар корхонаси томонидан ҳисоб-китоб қилиниб, тақдим этилган қарздорлик асосида Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ундириш чоралари кўрилмоқда.

Хатлов тадбирлари натижасида, “Қўқон шахар газ” унитар корхонаси томонидан ўтган йиллар давомида асоссиз киритилган кўрсаткичлар сабабли1677 та истеъмолчиларга хатлов далолатномалари расмийлаштирилиб, 1 млрд. 670 млн. сўмлик асоссиз ҳисобланган қарздорлик “Биллинг газ” дастуридан чиқарилди.

Ҳозирда, Қўқон шаҳар бўлими томонидан “Қўқон шаҳаргаз” унитар корхонаси билан ҳамкорликда табиий газ тармоғидан ажратилган хонадонларда муқаддам фойдаланилган табиий газ учун қарздорликни ҳаққоний ҳисобланиши бўйича мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, газ босимининг меъёрида етказилиши ўрганилиб, газ тармоқларига газ сўрғичларини ўрнатган хонадонларни аниқлаб, ушбу ҳолатлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда, қонуний чора кўриш учун Қўқон шаҳар ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлимига юборилмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 19 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​