ЗОМИН. “Жиззах вилояти Зомин туманидан ёзаяпмиз. Исматов Асилбек 10 ёшда, ҳали мактабга ҳам боргани йўқ. Туғма ногирон.Шу пайтгача ногиронлик нафақасини олиб келган. Яқинда нафақасини тўхтатиб қўйишган. Бунинг сабабини билиш учун бечора она турли идораларга бориб, сарсон бўлмоқда. 13 июнь куни Зомин тумани Хотин-қизлар қўмитаси раисининг олдига киришга уринишлари ҳам натижа бермаган, қоровулда турган Ички Ишлар ходимлари ичкарига қўйишмаган. Она ва бола ҳозир Зомин тумани касалхонасидаётишибди. У ерда битта невролог бор, у ҳам болага қарамаяпти. Чорасиз қолган онанинг умиди туман хотин-қизлар қўмитаси раисида бўлганди. Жиззахдаги болалар касалхонасига бориб даволанишга қурби етмайди.
(Бу хабар Озодликка 18 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|