ФАРҒОНА. “Биз – М.Азизов ва Б.Остонақулов, Фарғона вилоятидан ёзмоқдамиз. Аввалроқ ХМКК-92 давлат корхонаси мулки талон-торож этилгани ҳақида мурожаатларимиз эълон қилинган эди. Бу борада вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев шахсан учрашиб, мазкур масала қонуний ҳал этилишига ваъда берди. Ҳолатни ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузилди ва унга вилоят ҳокими ўринбосари раис этиб тайинланди. Биз муаммога масъуллар эътибор қаратмагани учун норозилик намойиши ўтказмоқчи эдик. Эндиликда намойишни тўхтатиб турамиз. Аммо муаммо қонуний ҳал этилмаса, яна норозилик намойиши ўтказишга мажбур бўламиз”.
(Бу хабар Озодликка 1 ноябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|