CАМАРҚАНД – “Обод маҳалла” дастури доирасидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари давлат идораларига юкланди”

ҚЎШРАБОТ. “Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Жўш қишлоғидан мактуб йўлламоқдамиз. Қишлоғимиз “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган. Аммо қишлоқдаги хонадонларни таъмирлаш, эски уйларни қайта қуриш каби ишлар молия бошқармаси, экология, бандлик, ғазначилик, пенсия жамғармаси, прокуратура қошидаги департамент, тижорат банклари каби давлат ташкилотларига юкланди.

Ҳокимлар иштирокидаги йиғилишларда гарчи бевосита ваколатига кирмаган иш бўлса-да, юқорида санаб ўтилган идоралардан “Обод маҳалла” дастури бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари талаб этилмоқда.

Ушбу давлат идоралари қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун маблағни қаердан олади? Давлат идоралари ходимлари пул топайлик деб коррупцияга қўл уради-ку!”

(Бу хабар Озодликка 20 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​